• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 31 июля 09:30

Тошкентда кичик бизнесга давлат бинолари ва ер участкалари бепул берилади

2026 йил 1 августдан бошлаб Тошкентда кичик бизнесни қўллаб-қувватлашнинг янги механизми жорий этилади. Унга кўра, тадбиркорларга бўш турган давлат бинолари бепул фойдаланиш учун берилади, шунингдек, улар имтиёзли шартларда бўш ер участкаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имкониятига эга бўлади.

206
0
Яндекс

Президентнинг «Тошкент шаҳрини 2026–2027 йилларда ижтимоий-иқтисодий ривожлантириш бўйича қўшимча чора-тадбирлар тўғрисида»ги қарори қабул қилинди. Ҳужжатда фойдаланилмаётган давлат мулкини тадбиркорлик фаолиятига жалб этиш бўйича янги механизмлар белгиланди.

Қарорга кўра, 2026 йил 1 августдан бошлаб Тошкент шаҳар ҳокимига Савдо-саноат палатаси реестрига киритилган, ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳасида фаолият юритувчи кичик бизнес субъектларини қўллаб-қувватлаш бўйича алоҳида қарорлар қабул қилиш ваколати берилади.

Жумладан, бундай тадбиркорларга бўш турган давлат бино ва иншоотлари 10 йилгача бепул фойдаланиш учун ажратилиши мумкин. Бунинг учун тадбиркор объектни ўз маблағи ҳисобидан таъмирлаши ва жиҳозлаши шарт.

Шунингдек, тадбиркорларга майдони 1,5 минг квадрат метргача бўлган бўш ер участкаларида инвестиция лойиҳаларини амалга ошириш имконияти яратилади. Лойиҳа доирасида қурилган объект давлатга топширилганидан сўнг, ушбу ер участкаси тадбиркорга 15 йилгача бепул фойдаланиш учун берилиши мумкин.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур чоралар фойдаланилмаётган давлат мулкини иқтисодий айланмага жалб қилиш, кичик бизнесни қўллаб-қувватлаш ҳамда пойтахтда ишлаб чиқариш ва хизмат кўрсатиш соҳаларини кенгайтиришга хизмат қилади.

206
0

Комментарии