• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июля 21:57

Марказий банк омонатлар фоизларига солиқ жорий этилиши мумкинлиги ҳақидаги хабарларга муносабат билдирди

Регуляторга кўра, муҳокама қилинаётган ғоя фақат илмий-тадқиқот доирасида билдирилган бўлиб, қонунчиликка ўзгартиш киритиш бўйича расмий таклиф ҳисобланмайди.

102
0
uznews.uz

Аввалроқ Иқтисодиётда яширин иқтисодиёт улушини қисқартириш, солиқ ва божхона маъмуриятчилигини такомиллаштириш ҳамда фискал таҳлиллар институти жисмоний шахсларнинг банк омонатларидан оладиган фоиз даромадларини солиққа тортишни таклиф қилгани ҳақида хабар берилган эди.

Марказий банкнинг маълум қилишича, муҳокама қилинаётган ғоя Иқтисодиёт ва молия вазирлиги ҳузуридаги Фискал тадқиқотлар институти томонидан ўтказилган илмий-таҳлилий тадқиқот доирасида илгари сурилган.

Қайд этилишича, илмий-тадқиқот ташкилотлари халқаро тажриба ва иқтисодий жараёнларни мунтазам ўрганиб, турли таҳлилий таклифларни ишлаб чиқади.

Шу билан бирга, мазкур таклиф тадқиқот натижалари тақдимоти доирасида билдирилган фикр бўлиб, расмий қонунчилик ташаббуси ёки амалдаги таклиф ҳисобланмайди.

Регуляторнинг таъкидлашича, бундай таклифлар кўриб чиқилганда уларнинг молиявий ресурслар қийматига, банкларнинг ресурс базасига ҳамда мамлакат молиявий барқарорлигига эҳтимолий таъсири ҳар томонлама баҳоланади.

102
0

Комментарии