• 12 006 сум
    -28.87
  • 13 765 сум
    54.76
  • 150 сум
    -1.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 006 сум
    -28.87
  • 13 765 сум
    54.76
  • 150 сум
    -1.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество Вчера, 18:57

«Хотинимга аниқ зарбалар бериш учун машқ қиляпман» — Тошкентда спортчига 24,7 млн сўм жарима солинди (видео)

Тошкентда Instagram'да келажакдаги рафиқасига нисбатан зўравонликни тарғиб қилувчи мазмундаги пост эълон қилган спортчи маъмурий жавобгарликка тортилди.

119
0
Видеодан кадр

Иш материалларига кўра, Солиҳжон Ибрагимов ўзининг Instagram саҳифасида машғулот жараёни акс этган видеони жойлаштириб, унга: «Келажакда хотиним фақат аниқ зарбаларни қабул қилиши учун машқ қиляпман», деган мазмундаги ёзувни илова қилган.

Шундан сўнг Nemolchi.uz лойиҳаси раҳбари Ирина Матвиенко ички ишлар органларига мурожаат қилиб, унга нисбатан қонун доирасида чора кўришни сўраган.

Суд мажлисида Солиҳжон Ибрагимов айбига тўлиқ иқрор бўлиб, қилган ишидан пушаймонлигини билдирган ҳамда суддан енгиллик беришни сўраган.

Суд уни Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 189-1-моддаси (камситиш, зўравонлик ёки шафқатсизлик маданиятини тарғиб қилувчи маҳсулотларни тайёрлаш, олиб кириш, тарқатиш, реклама қилиш ёки намойиш этиш) бўйича айбдор деб топди.

Жазо тайинлашда унинг пушаймонлиги ва ишнинг бошқа ҳолатлари инобатга олиниб, Солиҳжон Ибрагимовга 60 БҲМ, яъни 24,72 миллион сўм миқдорида жарима тайинланди. Шунингдек, суд қарори билан унинг iPhone 15 Pro Max русумли мобил телефони давлат фойдасига мусодара қилинди.

119
0

Комментарии