• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 июля 20:05

Ўзбекистонда болаларга нисбатан зўравонлик ҳақида хабар бериш учун 1246 ишонч телефони ишга туширилди

Ҳозирча Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги томонидан йўлга қўйилган қисқа рақам тест режимида фаолият юритмоқда.

108
0
Sputnik

Ўзбекистонда фуқаролар энди болаларга нисбатан зўравонлик, таҳдид ва уларнинг ҳаёти ҳамда соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар ҳақида 1246 қисқа рақами орқали хабар бериши мумкин. Бу ҳақда Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги маълум қилди.

Қайд этилишича, ҳозирда ишонч телефони тест режимида ишламоқда.

Мурожаатлар тўлиқ махфийлик таъминланган ҳолда қабул қилинади.

Фуқаролар болага нисбатан жисмоний, психологик ёки жинсий зўравонлик, унинг манфаатларига бепарво муносабат, шунингдек, боланинг ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган бошқа ҳолатлар юзасидан мазкур рақам орқали мурожаат қилиши ёки хабар бериши мумкин.

Ижтимоий ҳимоя миллий агентлиги аҳолини бундай ҳолатларга бефарқ бўлмасликка чақирди. Барча мурожаатлар мутахассислар томонидан ўрганиб чиқилиши таъкидланди.

108
0

Комментарии