• 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 11 960 сум
    -46.21
  • 13 761 сум
    -3.95
  • 150 сум
    -0.02
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 28 июля 10:12

Ўзбекистонда беш давлатнинг янги элчилари тайинланди

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон, Аргентина, Гамбия, Португалия ва Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги элчиларидан ишонч ёрлиқлари нусхаларини қабул қилди.

85
0
uznews.uz

Ўзбекистон ташқи ишлар вазири Бахтиёр Саидов Озарбайжон, Аргентина, Гамбия, Португалия ва Финляндиянинг Ўзбекистондаги янги элчилари билан алоҳида учрашувлар ўтказди.

Ташқи ишлар вазири ўзининг Telegram-каналида маълум қилишича, музокаралар давомида икки томонлама ҳамкорликнинг долзарб масалалари ва уни янада ривожлантириш истиқболлари муҳокама қилинган.

Озарбайжоннинг Ўзбекистондаги элчиси Рашад Мамедов билан сиёсий мулоқотнинг юқори суръатини сақлаб қолиш, савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, шунингдек, транспорт ва логистика соҳасидаги қўшма лойиҳаларни амалга ошириш масалалари кўриб чиқилди.

Аргентинанинг элчиси Энрике Игнасио Феррера Виейра билан сиёсий мулоқотни фаоллаштириш, ташқи ишлар вазирликлари ўртасида институционал ҳамкорликни мустаҳкамлаш ҳамда савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантириш юзасидан фикр алмашилди.

Гамбия элчиси Алкали Фанк Контех билан учрашувда Африка давлатлари билан ўзаро манфаатли ҳамкорликни кенгайтириш ва савдо-иқтисодий алоқаларни ривожлантиришга алоҳида эътибор қаратилди.

Португалия элчиси Сара Мартинш билан жорий йил апрель ойида Ўзбекистон делегациясининг Лиссабонга ташрифи чоғида эришилган келишувларни амалга ошириш, иқтисодий дипломатияни ривожлантириш ва ҳудудлараро ҳамкорликни мустаҳкамлаш масалалари муҳокама қилинди.

Финляндия элчиси Йоханна Мария Огрен билан эса савдо-иқтисодий ва инвестициявий ҳамкорликни кенгайтириш, икки мамлакат ишбилармон доиралари ўртасида тўғридан-тўғри алоқаларни ривожлантириш истиқболлари кўриб чиқилди.

Учрашувлар якунида Бахтиёр Саидов янги элчиларга Ўзбекистондаги дипломатик фаолиятида муваффақият тилади.

85
0

Комментарии