• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия Вчера, 17:23

Қашқадарёда бир эркак итни машинага боғлаб, судради — видео

Вилоят ИИБ ижтимоий тармоқда тарқалган видео юзасидан маълумот берди.

281
0
Видеодан кадр

Аввалроқ, ижтимоий тармоқда Damas ҳайдовчиси итни машинага боғлаб, судрагани акс этган видео тарқалди. Ҳолат юзасидан вилоят ИИБ маълумот берди. 

Маълум бўлишича, жорий йил 24 июль куни соат тахминан 13:18 ларда Қамаши тумани “Қуйи янги” МФЙда яшовчи Темиров Дўстмурод ўзига тегишли Damas “Қарши-Шаҳрисабз” йўлининг Қамаши тумани “Қуйиянги” МФЙдан ўтган қисмида, йўл бўйида ўлиб ётган итни кўриб қолади.

Фуқаро Т.Д. (ўлган итни) автомашинани орқа қисмига боғлаган ҳолда судраб кетаётганлиги аниқланган.

“Қарши-Шаҳрисабз” йўлидан Қарши шаҳрига томон ҳаракатланиб кетаётган Nexia-3 эгаси ва унинг ичидаги йўловчилари Т.Д. ни ҳаракатларидан норози бўлиб, автомобилни тўхтатиб гаплашиб, ҳолатга ойдинлик киритишган.

Мазкур ҳолат юзасидан ҳуқуқбузар Т.Д.га нисбатан МЖтКнинг 111-моддаси билан ҳужжатлар расмийлаштирилиб, қонуний тўхтамга келиш учун ЖИБ Қамаши туман судига юборилган.

281
0

Комментарии