• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июля 22:30

Фарғонада эркак $500 минглик ноқонуний криптоактивлар билан ушланди

Фарғона вилоятида ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланиб келган шахс аниқланди.

75
0
Видеодан кадр

Тезкор тадбир давомида Дониёр исмли фуқаронинг яшаш хонадони холислар иштирокида кўздан кечирилди. Натижада ушбу манзилдан бир дона ноутбук, икки дона мобил телефон ҳамда 43 та банк пластик картаси далилий ашё сифатида расмийлаштириб олинди.

Суриштирувлар давомида фуқаро мазкур қурилмалар ёрдамида ноқонуний криптоактивлар савдоси билан шуғулланиб, умумий қиймати 500 минг АҚШ долларига тенг бўлган USDT криптоактивлари бўйича операцияларни амалга оширгани аниқланган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 278-прим 8-моддаси билан жиноят иши қўзғатилиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

75
0

Комментарии