• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июля 10:12

Францияда 15 ёшгача бўлган болалар учун ижтимоий тармоқлар тақиқланади

15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун «рақамли комендантлик соати» жорий этилиб, уларнинг интернетдан фойдаланиш вақти чекланади.

359
0
Getty Images

Францияда янги ўқув йили бошланиши — сентябрь ойидан эътиборан 15 ёшга тўлмаган болалар учун ижтимоий тармоқлардан фойдаланиш тақиқланади. Бу ҳақда мамлакат президенти Эммануэль Макрон маълум қилди.

Унинг сўзларига кўра, тегишли қонун парламент томонидан қабул қилинган. Энди у Конституциявий кенгаш тасдиғидан ўтиши ва амалиётга жорий этилиши кутилмоқда.

Аввалроқ Франция Миллий йиғини ва Сенати вояга етмаганларни ижтимоий тармоқлар хавфидан ҳимоя қилишга қаратилган қонун лойиҳасини маъқуллаган эди.

Қонунга мувофиқ, ижтимоий тармоқлар фойдаланувчиларнинг ёшини текшириш тизимини жорий этиши шарт бўлади. Шунингдек, 15 ёшга тўлмаган фойдаланувчиларнинг аккаунтлари ўчирилиши белгиланган.

Бундан ташқари, 15 ёшдан 18 ёшгача бўлган ўсмирлар учун «рақамли комендантлик соати» жорий этилиб, уларнинг интернетдан фойдаланиш вақти чекланади.

Дастлабки босқичда фақат 15 ёшгача бўлганлар учун янги аккаунтлар очиш тақиқланади. Мавжуд аккаунтларни ўчириш эса 2027 йил 1 январга қадар амалга оширилиши режалаштирилган.

Франция ОАВ маълумотларига кўра, мамлакат Европада ижтимоий тармоқлар учун бундай ёш чекловини жорий этган биринчи давлатга айланади.

359
0

Комментарии