• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июля 19:03

Президент Марказий банк ва давлат банклари бўлинмалари раҳбарларини қаттиқ огоҳлантирди

Шавкат Мирзиёев банкларнинг маҳаллалардаги ишидан норози бўлиб, келгуси уч ойда натижага эриша олмаган раҳбарлар лавозимидан озод этилишини маълум қилди.

257
0
president.uz

Президент раислигида сешанба куни ўтказилган йиғилишда айрим ҳудудларда ялпи ҳудудий маҳсулотни ўстириш, қурилиш ва инвестиция ҳажмини ошириш салоҳиятидан тўлиқ фойдаланилмаётгани таъкидланди.

Давлат раҳбари глобал беқарорлик шароитида тадбиркорлик ва ижтимоий инфратузилма лойиҳаларини амалга ошириш учун ҳудуд, туман ва шаҳарларга қўшимча маблағлар ажратилаётганини таъкидлади.

Агар вазирлар ва ҳокимлар фаолияти аҳоли турмуш сифатини оширишда акс этмаса, тадбиркорлар фаолиятини енгиллаштирмаса, бундай натижалар қоғоздаги рақамлар бўлиб қолаверади. Ойлик, чораклик ёки йиллик режаларни бажармаган бирорта вазир, ҳоким ёки тармоқ раҳбари хотиржам ишлашга ҳақли эмас," - деди давлат раҳбари.

Айниқса, маҳаллалардаги банклар фаолияти танқид қилинди. Президент уларнинг ишидан мутлақо норози эканини айтиб, Марказий банкнинг ҳудудий бошқармалари раҳбарлари ва давлат банклари филиаллари директорлари шаънига кескин танбеҳлар берди.

Президентнинг сўзларига кўра, жорий йил ҳудудий ва туман банклари ҳамда маҳалла уюшмалари учун синов ва амалий аттестация йили бўлади. Келгуси уч ой давомида натижага эришган раҳбарлар ўз лавозимида қолади, ўзгаришларни таъминламаганлар эса эгаллаб турган лавозимидан озод этилади.

Бош прокуратура ва Ҳисоб палатасига ҳар бир маҳаллада қандай ишлар, қандай ўзгаришлар бўлаётганини назорат қилиб бориш вазифаси қўйилди.

257
0

Комментарии