• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июля 17:28

Президент инфляцияни жиловлаш ва гўшт нархини барқарорлаштириш чораларини кўриш бўйича топшириқ берди

Шавкат Мирзиёев ҳудудларнинг инфляцияни жиловлаш борасидаги ишларини танқид қилиб, сўнгги 3 ойда гўшт нархи 6-8 фоизга ошганини таъкидлади.

169
0
Қишлоқ хўжалиги вазирлиги

Президент раислигида ўтаётган йиғилишда иқтисодий барқарорликнинг муҳим омилларидан бири бўлган инфляция масаласи муҳокама қилинди.

Қайд этилишича, ҳудудлар жорий йилнинг январь-июнь ойларида инфляцияни 3 фоиздан оширмасликни мақсад қилган бўлса-да, бу кўрсаткичга фақат Самарқанд вилояти эришган.

Йиғилишда апрель-июнь ойларида гўшт нархи 6–8 фоизга ошгани таъкидланди. Шу боис импорт гўштни самолётда ташиш харажатларини қоплаш учун 300 миллиард сўм ажратилган. Маълум қилинишича, Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти тадбиркорлари самолёт орқали 1 300 тонна гўшт олиб келган, аммо бошқа ҳудудларда бу борада етарли ташаббус кўрсатилмаган.

Шу муносабат билан президент ҳокимлар ва мутасаддиларга ҳар бир вилоят бўйича гўшт балансини қайта кўриб чиқиш, қайси давлатдан ва қачон қанча миқдорда гўшт импорт қилиниши юзасидан аниқ режа ишлаб чиқиш вазифасини юклади.

169
0

Комментарии