• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 21 июля 12:49

Тошкентда "ўйинчоқ пистолет" билан таҳдид қилган ҳайдовчига чора кўрилди

Қўлидаги "ўйинчоқ пистолет" билан жабрланувчига нисбатан майда безорилик қилган судланувчига 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

189
0
Видеодан кадр

Шу йилнинг йил 20 июль куни Тошкент шаҳар жиноят ишлари бўйича Учтепа туман судида майда безорилик қилганликда айбланган А.А.га нисбатан суд иши кўриб чиқилди.

Аниқланишича, А.А. жорий йилнинг 19 июль куни Тошкент шаҳар Учтепа тумани Зарафшон МФЙ ТХАЙ кўчасида жамоат жойида бўла туриб қўлида ўйинчоқ пистолетни ушлаган ҳолда шу ерда бўлган А.И. билан жанжаллашиб, унга "ҳаётинг қизиқ бўлса йўлингда давом этгин, мен ҳозир сен билан гаплашадиган аҳволда эмасман" деб гапириб, жамиятда юриш туриш қоидаларини қасддан менсимасдан майда безорилик содир қилган.

Суд ҳукмига кўра, судланувчи А.А. МЖтКнинг 183-моддасида назарда тутилган ҳуқуқбузарликни содир қилган деб топилди ва унга 10 сутка маъмурий қамоқ жазоси тайинланди.

189
0

Комментарии