• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июля 10:37

Меҳнат инспекцияси аномал иссиқда ишлатганларга жазо қўлланилиши ҳақида огоҳлантирди

Давлат меҳнат инспекцияси томонидан барча ҳокимликларга аномал иссиқда ходимларни ишлатиш бўйича аниқ талаблар белгилади.

317
0
Миробод тумани ҳокимлиги

Аномал иссиқ об-ҳаво шароитида очиқ ҳавода меҳнат қилаётган ободонлаштириш ходимларининг ҳаёти ва соғлиғини муҳофаза қилиш мақсадида Давлат меҳнат инспекцияси томонидан барча ҳокимликларга тегишли кўрсатма юборилди, дея хабар бермоқда инспекция матбуот хизмати. 

Кўрсатмада аниқ талаблар белгиланди:

— 10:00–17:00 — юқори ҳарорат таъсирида ходимлар ҳаёти ва соғлиғига хавф туғдириши мумкин бўлган ишларни вақтинча тўхтатиш ҳамда мослашувчан иш режимини белгилаш;
— ходимларни етарли миқдорда сифатли ичимлик суви билан таъминлаш;
— қуёш нурлари ва юқори ҳарорат таъсиридан ҳимояланган дам олиш жойларини ташкил этиш;
— мажбурий тиббий кўрикдан ўтмаган ёки тиббий хулосага кўра ишга яроқсиз деб топилган шахсларни ишга қўймаслик;
— шахсий ҳимоя воситалари билан таъминлаш ва меҳнат ҳамда дам олиш режимини қайта кўриб чиқиш;
— юқори ҳарорат таъсирида соғлиғи ёмонлашган ходимга зудлик билан биринчи тиббий ёрдам кўрсатиш.

Кўрсатма талабларининг бажарилиши Давлат меҳнат инспекцияси томонидан назорат қилинади. Меҳнатни муҳофаза қилиш талабларини бузган шахслар қонунчиликда белгиланган тартибда жавобгарликка тортилади.

317
0

Комментарии