• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 19 июля 17:27

ЖЧ-2026 финал: Бугун Жаҳон чемпиони аниқланади

Ушбу ўйинда Испания чемпионликни қўлга киритадими ёки Аргентина кетма-кет иккинчи бор тенгсиз деб топиладими?

237
0
Ижтимоий тармоқ

Бугун, 19 июль куни футбол бўйича Жаҳон чемпионати финалида Аргентина ва Испания терма жамоалари ўзаро баҳс олиб боради. 

Ушбу учрашув АҚШнинг Нью-Жерси штатидаги MetLife стадионида бўлиб ўтади. Ўйин Тошкент вақти билан соат 00:00 да (ярим тун) бошланади. 

Футбол мутахассислари ва халқаро оммавий ахборот воситалари тахминларига кўра, финалда Испания бироз устунликка эга деб баҳоланмоқда. Бунга жамоанинг мусобақа давомидаги барқарор ўйини, кучли ҳимояси ва ҳужумдаги самарадорлиги асос қилиб келтирилмоқда. 

Айрим таҳлилчилар эса Аргентинанинг катта финаллардаги тажрибаси ва Лионель Месси бошчилигидаги жамоа ҳар қандай рақибни мағлуб этиш имкониятига эга эканини таъкидлашмоқда. 

Шундай қилиб, футбол мухлисларини катта қизиқиш билан кутилаётган, икки кучли жамоа ўртасидаги тарихий финал баҳси кутмоқда.

Бугунги учрашувда Аргентина чемпионликни сақлаб қоладими ёки Испания жаҳон кубогини Аргентинадан тортиб оладими, ушбу ўйиндан кейин билиб оламиз.

237
0

Комментарии