• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 19 июля 11:46

ЖЧ-2026: 10 тўп киритилган ўйинда Англия Францияни мағлуб этди

Жаҳон чемпионати учинчи ўрин учун кечган баҳсда Англия терма жамоаси Франция устидан 6:4 ҳисобида ғалаба қозониб, мундиалнинг бронза медалларига сазовор бўлди.

193
0

Ҳар икки жамоа ярим финалда мағлуб бўлганидан сўнг бронза медали учун учрашувида майдонга тушди. Мухлисларга ҳақиқий голлар шоуисини тақдим этган баҳсда дарвозаларга жами 10 та гол киритилди. Ҳужумкор ва юқори суръатда кечган ўйинда инглизлар имкониятлардан унумли фойдаланиб, рақиб дарвозасини олти марта ишғол қилди.

Франция ҳам муносиб қаршилик кўрсатиб, тўртта гол билан жавоб қайтарди. Бироқ, ҳимоядаги хатолар ва инглизлар ҳужум чизиғининг самарадорлиги учрашув тақдирини ҳал қилди.

Шу тариқа Англия Жаҳон чемпионатини учинчи ўрин билан якунлаб, бронза медалларини қўлга киритди. Франция эса турнирни тўртинчи ўринда якунлади.

193
0

Комментарии