• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июля 17:51

Тошкентда аномал иссиқ сабаб 8 мингдан ортиқ истеъмолчи электрсиз қолди

Аномал иссиқ ва электр тармоқларига тушган юқори юклама оқибатида Тошкент шаҳри ҳамда Тошкент вилоятининг айрим ҳудудларида 8 мингдан ортиқ истеъмолчи вақтинча электр таъминотисиз қолди.

148
0
ФВВ

Энергетика вазирлиги маълум қилишича, соат 14:30 ҳолатига кўтарилган ҳаво ҳарорати ва электр тармоқларидаги юкламанинг ортиши туфайли Тошкент шаҳри ва Тошкент вилоятидаги айрим электр узатиш линиялари ҳамда подстанцияларда техник носозликлар юзага келган.

Натижада Тошкент шаҳрининг Олмазор, Яккасарой, Чилонзор, Юнусобод, Яшнобод, Мирзо Улуғбек ва Сергели туманлари, шунингдек, Тошкент вилоятининг Зангиота туманидаги 8 250 нафар истеъмолчи вақтинча электр таъминотидан узилган.

Ҳозирда махсус авария бригадалари носозликларни бартараф этиш ва истеъмолчиларни қайта электр таъминотига улаш ишларини олиб бормоқда.

Энергетика вазирлиги режали ва фавқулодда электр ўчирилишлари ҳақидаги маълумотлар туман электр таъминоти корхоналари ҳамда Тошкент шаҳри ва Тошкент вилояти ҳокимликларининг расмий Telegram гуруҳларида мунтазам эълон қилиб борилишини эслатди.

148
0

Комментарии