• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июля 11:49

Ўзбекистонда дам олиш кунлари +48 даражагача аномал иссиқ сақланиб қолади

Синоптиклар прогнозига кўра, дам олиш кунлари мамлакатнинг айрим ҳудудларида ҳаво ҳарорати +48 даражагача етади. 22 июлдан бошлаб эса иссиқ аста-секин пасайиб, ҳаво ҳарорати 6–9 даражага тушиши кутилмоқда.

158
0
uznews.uz

«Ўзгидромет» маълумотига кўра, дам олиш кунлари Ўзбекистон ҳудудида ҳаво ҳарорати янада кўтарилиб, айрим ҳудудларда +48 даражагача етиши кутилмоқда.

Кундузи республика бўйлаб ҳаво ҳарорати +42…+45 даража, жанубий ҳудудлар ва чўл зоналарида эса +46…+48 даражагача кўтарилади.

Шамол тезлиги секундига 9–14 метрни ташкил этади, айрим жойларда 15–18 метр/сониягача кучаяди. Шимолий, жанубий ва чўл ҳудудларида шамол тезлиги 20–22 метр/сониягача етиши, айрим жойларда чанғ-тўзон кузатилиши мумкин.

Тошкент шаҳрида ҳаво кам булутли бўлади. Шанба ва якшанба кунлари кундузи +43…+45 даража, кечаси эса +25…+28 даража бўлиши прогноз қилинмоқда.

21 июлга қадар мамлакатнинг катта қисмида ўта иссиқ об-ҳаво сақланиб туради. Фақат шимоли-ғарбий ҳудудларда ҳаво ҳарорати пасайиши бошланади.

Синоптикларга кўра, 22 июлдан бошлаб республиканинг барча ҳудудларида иссиқ аста-секин чекинади. Ҳаво ҳарорати 6–9 даражага пасайиши кутилмоқда.

158
0

Комментарии