• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 16 июля 16:06

Навоийда катта терговчи пора олаётганда ушланди

Қўлга олинган терговчи фуқародан тақиқланган диний материаллар мавжудлиги гумон қилиниб, олиб қўйилган телефонни қайтариш эвазига 1000 АҚШ доллари олган.

647
0
Видеодан кадр

ДХХ ходимлари томонидан Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда Навоий вилояти Қизилтепа тумани ИИБ Тергов гуруҳи катта терговчиси қўлга олинди.

Маълум бўлишича, 23 ёшли фуқаронинг хотирасида тақиқланган диний материаллар мавжудлиги гумон қилиниб, ундан iPhone 17 Pro Max олиб қўйилган.

Катта терговчи икки воситачи орқали фуқародан олиб қўйилган телефонни қайтариб бериш эвазига 1000 доллар талаб қилган. У пулни олган вақтида қўлга олинган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

647
0

Комментарии