• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июля 15:28

Беларусдаги қамоқхонадаги ўзбек маҳкума аёл ҳибсхонада чақалоқ дунёга келтирди

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) Минск шаҳридаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказди.

111
0
Иллюстрация

Олий Мажлиснинг Инсон ҳуқуқлари бўйича вакили (омбудсман) ташаббуси билан хорижий давлатларга амалга оширилаётган ташрифлар давомида пенитенциар муассасаларда сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан ҳам учрашувлар ўтказиб келинмоқда.

Бундай учрашувлардан кўзланган асосий мақсад хорижда бўлиб турган фуқароларнинг ҳуқуқлари ва қонуний манфаатларига риоя этилишини ўрганиш, уларнинг мурожаатларини тинглаш ҳамда зарур ҳуқуқий ёрдам кўрсатилишига кўмаклашишдан иборат.

Жорий йилнинг 15 май куни Ўзбекистон делегацияси аъзолари Омбудсман ташаббуси билан Минск шаҳридаги тергов ҳибсхонасида сақланаётган Ўзбекистон фуқаролари билан учрашув ўтказган эди.

Учрашув давомида муассасада сақланаётган Ўзбекистон фуқароси ҳомиладор экани, тергов ҳибсхонаси шароитида фарзанди дунёга келганидан сўнг уни зарур даражада парваришлаш имконияти чекланганини билдириб, боланинг Ўзбекистондаги яқин қариндошлари қарамоғида бўлишини исташини маълум қилди. Шу муносабат билан у фарзанди туғилганидан кейин уни белгиланган тартибда Ўзбекистонга қайтариш ва яқин қариндошлари қарамоғига топшириш масаласида амалий ёрдам сўради.

Мурожаат назоратга олиниб, фарзанд туғилганидан сўнг тегишли давлат органлари ва Ўзбекистоннинг Беларусь Республикасидаги дипломатик ваколатхонаси, МДҲ Инсон ҳуқуқлари бўйича комиссияси ҳамкорлигида зарур ҳуқуқий ҳамда консуллик тартиб-таомиллари амалга оширилди.

Натижада чақалоқнинг Ўзбекистонга қайтарилиши учун зарур ҳужжатлар расмийлаштирилди. Жорий йил июль ойида чақалоқ яқин қариндошлари қарамоғига топширилиб, Ўзбекистонга олиб келинди.

111
0

Комментарии