• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Происшествия 15 июля 14:39

Наманганда 27 ёшли йигит Сирдарё дарёсида чўкиб кетди

Ҳолат юзасидан Наманган вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

478
0
uznews.uz

Наманган вилояти Наманган тумани “Оқ ер” МФЙ ҳудудидан оқиб ўтувчи Сирдарё дарёсида фуқаронинг чўкиб кетгани билан боғлиқ ҳолат юзасидан Наманган вилояти ФВБ Матбуот хизмати маълумот берди.

Аниқланишича, жорий йилнинг 12 июль куни соат 18:26 да 112 қисқа рақами орқали келиб тушган мурожаатга асосан, Фарғона вилояти Учкўприк тумани “Пучуғой” МФЙда яшаган, 1999 йилда туғилган фуқаро Сирдарё дарёсида чўмилиш вақтида эҳтиётсизлиги оқибатида сувга чўкиб кетган.

Мазкур ҳолат юзасидан Наманган вилояти Фавқулодда вазиятлар бошқармаси Махсус қидирув-қутқарув отряди қутқарувчи ғаввослари томонидан сув остида, Наманган тумани Фавқулодда вазиятлар бўлими ёнғин-қутқарувчилари томонидан эса сув устида қидирув ишлари узлуксиз олиб борилмоқда.

Қидирув ишлари якуни бўйича қўшимча маълумот тақдим этилади.

478
0

Комментарии