• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июля 09:16

ССВ Қашқадарёда бир оилада қутуриш касаллиги аниқлангани айтилган хабарларга изоҳ берди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда касаллик гўёки бир оиланинг уч нафар аъзосида ҳайвон тишлаши натижасида аниқлангани ҳақида маълумот пайдо бўлганди.

427
0
uznews.uz

Соғлиқни сақлаш вазирлиги Матбуот хизматининг хабар қилишича, Қашқадарё вилояти Китоб туманида яшовчи 47 ёшли фуқаро 10 июль куни ўта хавфли юқумли касалликка гумонланиб, шифохонага ётқизилган.

Эпидемиологик текширув давомида аниқланишича, тахминан бир ой олдин эркакни тулки боласи тирнаб олган. Шифохонага ётқизилган куннинг эртасига, 11 июль куни у вафот этган. Ҳозирда ўлим сабабини аниқлаш мақсадида суд-тиббий экспертизаси тайинланган.

Бошқарма, шунингдек, мазкур ҳудудда яшовчи уч нафар фуқаро эҳтиёт чораси сифатида тиббий кўрикдан ўтказилганини маълум қилди. Уларда қутуриш касаллигининг клиник белгилари аниқланмаган. Айни пайтда ушбу фуқаролар шифокорлар назоратига олиниб, зарур профилактик эмлаш тадбирлари амалга оширилмоқда.

Қайд этилишича, вилоят соғлиқни сақлаш бошқармаси, Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги ҳамда ветеринария хизмати мутахассислари томонидан Китоб туманидаги эпидемиологик вазият тўлиқ назоратга олинган.

Аҳоли ваҳимага тушмасликка ва текширилмаган маълумотларни тарқатмасликка чақирилди.

427
0

Комментарии