• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 14 июля 13:06

Korzinka тармоғини бошқарувчи компания автотураргоҳлар ташкил этиш бўйича аукционда ғолиб чиқди

Korzinka супермаркетлар тармоғини бошқарувчи ANGLESEY FOOD компанияси ер усти автотураргоҳлар тизимини яратиш бўйича ўтказилган аукцион ғолиби бўлди. Ютуқли ставка деярли 21 млрд сўмни ташкил этди.

165
0
uznews.uz

Тошкентда давлат-хусусий шериклик шартлари асосида ер усти автотураргоҳларини ташкил этиш ҳуқуқи учун ўтказилган аукцион якунланди, деб хабар бермоқда Тошкент шаҳар ҳокимлиги Матбуот хизмати.

Лотнинг бошланғич нархи - 1,3 млрд сўм. Савдолар давомида нарх 293 баробарга оширилиб, 20,9 млрд сўмга етказилди, бу дастлабки нархдан деярли 16 баробар кўпдир.

Аукцион ғолиби Корзинка супермаркетлари тармоғини бошқарадиган "ANGLESEY FOOD" МЧЖ хорижий корхонаси бўлди.

Қайд этилишича, инвестор томонидан таклиф этилган сумма бир марталик тўлов ҳисобланади. Кейинчалик унга йиллик ижара тўлови ва Тошкент шаҳрини ривожлантириш жамғармасига ажратмалар қўшилади.

165
0

Комментарии