• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 13 июля 10:15

Қорақалпоғистоннинг қатор ҳудудларида боғчалар фаолияти вақтинча тўхтатилади — рўйхат

Ҳавонинг кескин исиши муносабати билан қатор ҳудудлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилади.

320
0
Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги

Қорақалпоғистон Республикаси Мактабгача ва мактаб таълими вазирлиги ҳавонинг кескин исиши муносабати билан қатор ҳудудлардаги давлат мактабгача таълим ташкилотлари фаолияти вақтинча тўхтатилишини маълум қилди. 

Шаҳар ва туман ҳокимларининг қарорларига мувофиқ, боғчалар қуйидаги муддатларда ёпилади:

Нукус шаҳри — 2026 йил 13 июлдан 18 июлгача;
Амударё тумани — 13 июлдан 15 июлгача;
Беруний тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Хўжайли тумани — 13 июлдан 18 июлгача;
Тахиатош тумани — 13 июлдан 18 июлгача;
Шуманай тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Мўйноқ тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Қонликўл тумани — 13 июлдан 17 июлгача;
Тўрткўл тумани — 13 июлдан 17 июлгача

Вазирликка кўра, мазкур қарор болаларнинг соғлиғини жазирама иссиқ таъсиридан ҳимоя қилиш ҳамда уларнинг хавфсизлигини таъминлаш мақсадида қабул қилинган.

Қайд этилишича, фаолиятни вақтинча тўхтатиш тартиби Санитария-эпидемиологик осойишталик ва жамоат саломатлиги бўлимларининг тегишли хулосалари ҳамда тавсиялари асосида амалга оширилади.

320
0

Комментарии