• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 10 июля 10:04

Ўзбекистонда дам олиш кунлари 43 даражагача исиши кутилмоқда

Синоптиклар шанба ва якшанба кунлари кузатиладиган об-ҳаво ҳақида маълумот берди.

192
0
uznews.uz

Ўзгидромет хабарига кўра, бугун ва дам олиш кунлари Ўзбекистон бўйича иссиқ ва асосан қуруқ об-ҳаво бўлиши кутилмоқда.

Республика ҳудудининг катта қисмида ҳаво асосан кам булутли бўлади. Момақалдироқ билан қисқа муддатли ёмғир ёғиши фақат айрим тоғли ҳудудларда ва 12 июль куни эса Фарғона водийсида баъзи жойларда кузатилиши мумкин.

Кундузи ҳаво 37-40 даражагача, шимолда, жанубда ва чўл ҳудудларда 41-43 даражагача исийди. Кечаси ва эрта тонгда ҳаво ҳарорати 22-27 даража атрофида бўлади.

Шамол шарқдан 7-12 м/с тезликда эсади, 11-12 июлда баъзи жойларда 13-18 м/с гача кучайиши, айрим жойларда чанг-тўзонлар билан кузатилиши мумкин. Тошкент, Андижон, Наманган, Фарғона водийсида тоғ олди ва тоғли ҳудудларда сел-сув тошқин ҳодисалари юзага келиши мумкин.

Тошкентда асосан кам булутли бўлади. Ҳарорат кундуз кунлари 38-40 даража, кечалари 23-25 даража бўлади.

192
0

Комментарии