• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 8 июля 18:26

Сенатнинг 17-ялпи мажлиси 9 июль куни бўлиб ўтади

Сенаторлар халқаро молия ва рақамли технологиялар марказларини ташкил этиш, шунингдек, ижтимоий ҳимоя тизимига оид муҳим қонунларни кўриб чиқади.

215
0
uznews.uz

Ялпи мажлис кун тартибига мамлакатнинг ижтимоий-иқтисодий тараққиёти, давлат бошқаруви, қурилиш, техник жиҳатдан тартибга солиш, ёнғин хавфсизлиги, фармацевтика, ижтимоий ҳимоя, рақамли технологиялар ва халқаро ҳамкорликка оид қатор масалалар киритилган.

Жумладан, сенаторлар "Тошкент халқаро молия маркази тўғрисида"ги ва "Рақамли технологиялар халқаро маркази тўғрисида"ги Конституциявий қонунлари, "Ижтимоий иш тўғрисида"ги Қонунни кўриб чиқади.

Шунингдек, болаларни ижтимоий ҳимоя қилиш, тазйиқ ва зўравонликдан жабрланганларга ижтимоий хизматлар кўрсатиш, қурилиш соҳасида давлат назорати, ёнғин хавфсизлиги, давлат фуқаролик хизмати ва фармацевтикага оид қонунлар муҳокама этилади.

Мажлисда, шунингдек, Ўзбекистоннинг халқаро рейтинг ва индекслардаги ўрнини яхшилаш бўйича миллий маъруза эшитилиши ҳамда бошқарув сервис компаниялари ва уй-жой мулкдорлари ширкатлари хизматлари юзасидан Вазирлар Маҳкамасига юборилган парламент сўрови натижалари кўриб чиқилиши режалаштирилган.

215
0

Комментарии