• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Криминал 6 июля 11:24

Андижонда яна бир 38 млрд сўмлик кешбек схемаси фош этилди

Жиноятчилар сохта ҳисобварақ-фактуралар ва сотув чекларини расмийлаштириб, сўнгра Soliq Mobile орқали кешбек сифатида пул ўтказган.

400
0
uznews.uz

Бош прокуратура ҳузуридаги Департамент ходимлари томонидан Андижон вилоятида Soliq Mobile иловаси орқали бюджет маблағларини талон-торож қилишнинг яна бир ҳолати фош этилди.

Аниқланишича, бир неча фуқаро олдиндан тил бириктириб, 5 та компания номидан гўёки бошқа юридик шахслар томонидан 2,2 трлн сўмлик товарлар етказиб берилганлиги тўғрисида сохта электрон ҳисобварақ-фактуралар расмийлаштирган.

Сўнгра улар назорат-касса машиналари орқали товарларни сотишдан пул маблағлари тушаётгандек кўринишни яратиб, гўёки маҳсулотларни фуқароларга сотганликлари тўғрисида чеклар расмийлаштирганлар.

Шундан сўнг, улар Soliq Mobile иловаси орқали 94 921 нафар фуқаро, шунингдек, ижтимоий ҳимоя реестрига киритилган шахсларнинг ҳисоб рақамларига ноқонуний равишда кешбек кўринишидаги маблағларни ўтказган. Жиноятчилар шу йўл билан 38,3 млрд сўмлик бюджет маблағларини ўзлаштириб, талон-торож қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан ЖКнинг 168-моддаси (фирибгарлик) ва 228-моддаси (ҳужжатлар, штамплар, муҳрлар, бланкалар тайёрлаш, уларни қалбакилаштириш, сотиш ёки улардан фойдаланиш) билан жиноят иши қўзғатилиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

400
0

Комментарии