• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июля 17:11

Фарғонада сохта Туркия паспортларини сотган шахслар қўлга олинди

Сохта Туркия фуқароси паспорти ва ҳайдовчилик гувоҳномасини 4 миллион сўмга сотаётган беш нафар гумонланувчи ушланди.

772
0
ДХХ

Фарғона вилоятида Давлат хавфсизлик хизмати, Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамда ички ишлар органлари ходимлари томонидан хорижий давлатлар паспортларини қалбакилаштириш ва сотиш билан шуғулланган жиноий гуруҳ фаолиятига чек қўйилди.

Хусусан, тезкор тадбир давомида Марғилон шаҳрида яшовчи шахс Фарғона шаҳрида истиқомат қилувчи тўрт нафар таниши билан олдиндан тил бириктирган ҳолда ҳаракат қилгани аниқланди.

Улар мижозга сохта Туркия фуқароси паспорти ҳамда ҳайдовчилик гувоҳномасини 4 миллион сўмга сотаётган вақтида қўлга олинди.

Ашёвий далил сифатида гумонланувчилардан 11 та мобил телефон ва 2 та ноутбук мусодара қилинди.

Ҳозирда ушбу ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

772
0

Комментарии