• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 3 июля 09:20

Тошкентда туман Кадастр бўлими бош инспектори пора билан ушланди

Яшнобод туман бўлими бош инспектори учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ долларини олган вақтида қўлга олинди.

207
0
Видеодан кадр

ДХХнинг Call-маркази'га келиб тушган мурожаат асосида Хизматнинг Тошкент шаҳар бошқармаси ҳамда Иқтисодий жиноятларга қарши курашиш департаменти ҳамкорлигида тезкор тадбир ўтказилди

Тадбир давомида Кадастр агентлигининг Яшнобод туман бўлими бош инспектори учинчи шахс орқали 2 минг АҚШ долларини олган вақтида ушланди.

Аниқланишича, бош инспектор ўз хизмат мавқеидан фойдаланиб, маҳаллий фуқаро томонидан ноқонуний ўрнатилган енгил конструкцияли қурилмаларни бузиб ташламаслик ҳамда унга нисбатан жарима қўлламаслик эвазига мазкур пул маблағини талаб қилган.

Мазкур ҳолат юзасидан жиноят иши қўзғатилган бўлиб, ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

207
0

Комментарии