Миллий статистика қўмитаси аҳолини рўйхатга олишнинг дастлабки натижаларини, жумладан, Ўзбекистон фуқароларининг ёш таркиби тўғрисидаги маълумотларни эълон қилди.
Мамлакатдаги энг катта ёш гуруҳи 5 ёшгача бўлган болалар бўлиб, улар 4,6 миллион кишини ташкил этади. 5–9 ёшда 3,86 млн, 10–14 ёшда 3,41 млн, 15–19 ёшда эса 3,16 млн киши яшайди.
20–24 ёшдагилар 2,66 млн, 25–29 ёшдагилар 2,65 млн кишини ташкил этади. Катта ёшдаги аҳоли орасида 30–34 ёшлилар (3,17 млн киши) ва 35–39 ёшлилар (3,09 млн киши) энг кўпдир.
Кейинги ўринларда 40-44 ёшдагилар - 2,69 миллион, 45-49 ёшдагилар - 2,24 миллион, 50-54 ёшдагилар - 1,91 миллион ва 55-59 ёшдагилар - 1,65 миллион киши.
60–64 ёш гуруҳида 1,47 млн, 65–69 ёшда 1,17 млн киши яшайди. 70–74 ёшдаги аҳоли сони 669 минг, 75–79 ёшдагилар 343 минг, 80–84 ёшдагилар 130 минг кишини ташкил этади.
85 ва ундан катта ёшдаги аҳоли сони 168,9 минг кишини ташкил этади, уларнинг аксарияти аёллар - 86,8 минг киши.
Қизиғи шундаки, 40 ёшгача бўлган ёш гуруҳларида эркаклар устунлик қилади. 40-44 ёш гуруҳида эркаклар ва аёллар сони деярли бир хил. 45 ёшдан кейин аҳолининг кўпчилигини аёллар ташкил этади.
Комментарии