• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 11:08

«Маҳалла еттилиги» аъзолари ҳуқуқбузарларни қайта тарбиялагани учун рағбатлантирилади

Ўзбекистон Президенти маҳалла бошқаруви самарадорлигини янада оширишга қаратилган қўшимча чора-тадбирлар тўғрисидаги фармонни имзолади. Бу ҳақда Адлия вазирлиги хабар қилди.

179
0
uznews.uz

Ҳужжатга кўра, суд ёки тергов органлари маҳаллада яшовчи, илк бор ижтимоий хавфи катта бўлмаган ёки унча оғир бўлмаган жиноятни содир этган шахсга нисбатан жазони енгиллаштириш ҳақидаги илтимосномани қаноатлантирса, уни қайта тарбиялаш масъулияти «маҳалла еттилиги» зиммасига юклатилади.

Зарур ҳолларда «маҳалла еттилиги» аъзолари бундай шахснинг касб-ҳунар ўрганишига, ишга жойлашишига ёки таълим олишини ташкил этишга ҳам кўмаклашади.

Агар кафилликка олинган фуқаро уч йил давомида янги жиноят ёки маъмурий ҳуқуқбузарлик содир этмаса, унинг қайта тарбиясида фаол иштирок этган «маҳалла еттилиги» аъзолари қўшимча равишда рағбатлантирилади.

Мазкур тартиб 2026 йил 1 июлдан кучга киради.

179
0

Комментарии