• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 30 июня 09:58

Фарғонада экология бўлими ходими 10 минг доллар пора олаётганида ушланди — видео

У 4 гектар ер майдонидаги ёввойи дарахтларнинг кесилиши ҳамда ҳудуднинг қумдан тозаланишига қарийб бир йил давомида чора кўрмаган.

231
0
Видеодан кадр

Терговга қадар текширув материалларига кўра, мансабдор шахс туманнинг Араб маҳалласи ҳудудида жойлашган 4 гектар ер майдонидаги ёввойи дарахтларнинг кесилиши ҳамда ҳудуднинг қумдан тозаланишига қарийб бир йил давомида чора кўрмаган. Аниқланишича, у мазкур ҳолат юзасидан қонуний чоралар кўрмаслик эвазига фуқародан 10 минг АҚШ доллари миқдорида пора талаб қилган.

Вилоят ички ишлар бошқармаси ҳамда бошқа ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар ходимлари ҳамкорлигида ўтказилган тезкор тадбир давомида пора олишда воситачилик қилган шахс ва порани қабул қилган экология бўлими ходими ашёвий далиллар билан ушланди.

Шунингдек, воситачи бошқарувидаги автомашина кўздан кечирилганда, гиёҳвандлик воситаларига ўхшаш моддалар аниқланиб, улар далилий ашё сифатида расмийлаштирилди.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 168- ва 211-моддалари асосида жиноят иши қўзғатилди. Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

231
0

Комментарии