• 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Ру
  • 12 607 сум
    49.17
  • 14 849 сум
    40.34
  • 160 сум
    0.42
  • МРОТ
    1 155 000 сум
  • БРВ
    375 000 сум
Коронавирус 8 сентября 2020

Ўзбекистонда коронавирусга чалинганлар сони 44 мингдан ошди

Республиканинг бешта ҳудудида 130дан ошиқ янги ҳолатлар рўйхатга олинди.

8 сентября 2020
1299
0
Миллий гвардия

Соғлиқни сақлаш вазирлиги хабарига кўра, 2020 йил 8 сентябрь соат 10.00 ҳолатига Ўзбекистонда коронавирус инфекцияси қайд этилганлар сони 132 тага ортиб 44107 нафарни ташкил этмоқда.

Янги касалланиш ҳолатларининг 111 нафари Тошкент шаҳрида, 9 нафари Бухоро вилоятида, 6 нафари Наманган вилоятида, 5 нафари Тошкент вилоятида ҳамда 1 нафари Сурхондарё вилоятида тана ҳарорати кўтарилганлиги боис профилактика мақсадида ҳамда коронавирусга чалинган беморлар билан мулоқотда бўлганлиги сабабли намуна олинган фуқаролар орасида аниқланган.

Шу билан бирга, Учтепа туманида яшаган 72 ёшли И.К. (эркак) ҳамда Ангрен шаҳрида яшаган 56 ёшли Р.Е. (аёл), жами 2 нафар коронавирусга чалинган бемор вафот этди.

Айни пайтда 41594 нафар коронавирус инфекциясига чалинган фуқаролар (94 фоиз) соғайган.

Ҳозирда 2157 нафар беморга шифокорлар томонидан белгиланган стандартлар бўйича даво чоралари кўрилмоқда. Улардан 430 нафари оғир, 224 нафари эса ўта оғир аҳволда қолмоқда.

8 сентября 2020
1299
0