• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 26 июня 16:42

Фабио Каннаваро: “Конго кучли жамоа, аммо биз ғалаба учун майдонга чиқамиз”

Ўзбекистон миллий терма жамоаси бош мураббийи Фабио Каннаваро ва жаоа сардори Элдор Шомуродов Конгога қарши учрашув олдидан матбуот анжуманида иштирок этди.

145
0
uznews.uz

Дастлаб МТЖ бош мураббийи Фабио Каннаваро сўнгра футболчи Элдор Шомуродов ОАВ вакилларини қизиқтирган саволларга жавоб берди.

“Конго ҳам жуда ажойиб жамоа, тажрибага эга ва жисмоний жиҳатдан яхши тайёрланган. Бироқ биз уларни ютиш учун ҳаракат қиламиз. Эртанги ўйин бошқача бўлади, чунки биз иккита энг юқори даражадаги рақиб билан ўйнаб бўлдик”, — деди бош мураббий.

Мураббий дарвозабонлар танлови ҳақида ҳам тўхталиб, биринчи ўйинда Юсупов яхши ҳаракат қилганини, аммо бошқа дарвозабонга ҳам имконият беришни истаганини таъкидлади.

Шунингдек, Каннаваро Жаҳон чемпионатидаги иштирок жамоа учун катта тажриба мактаби бўлаётганини қайд этди.

“Биз бу турнирда жамоа сифатида ўсишимиз мумкин. Юқори даражадаги рақибларга қарши ўйнаш бизни ривожлантиради. Мен футболчиларга босимсиз ўйнаш кераклигини илк кунлардanoq айтганман”, — деди Каннаваро.

Мураббий Ўзбекистонда болалар футболи, академиялар ва ёшлар ривожига қаратилаётган эътибор натижасида мамлакат илк бор Жаҳон чемпионатида иштирок этаётганини ҳам алоҳида таъкидлади.

Шунингдек, Ўзбекистон миллий терма жамоаси сардори Элдор Шомуродов жамоанинг асосий мақсади мухлисларни хурсанд қилиш эканини таъкидлади.

“Асосий мақсадимиз — бизни қўллаб турган халқимизни хурсанд қилиш. Биринчи голимизни урдик, энди вазифамиз биринчи ғалабага эришиш”, — деди Шомуродов.

Ҳужумга эътибор қаратиш билан бирга, ҳимояда ҳам интизом сақлаш муҳимлигини айтган сардор жамоа учун энг асосийси натижа эканини қайд этди.

“Ҳимояни ҳам унутмаслигимиз керак. Гол уришга интилиб, орқани унутамиз, дегани эмас. Биринчи навбатда ғалабага эришиш муҳим. Асосий мақсад — тартибли ўйин намойиш этиб, ғалаба қозониш”, — деди Шомуродов.

Шунингдек, Шомуродов мухлисларнинг қўллаб-қувватлаши футболчиларга катта куч бағишлаганини таъкидлади.

“Мухлисларимиз бизга куч бериб турди. Нафақат стадиондаги, балки Ўзбекистондаги ишқибозларимизнинг ҳам қўллаб-қувватлашини ҳис қилдик. Уларга миннатдорчилик билдирамиз ва кейинги ўйинда уларни хурсанд қилишга ҳаракат қиламиз”, — деди Элдор Шомуродов.

145
0

Комментарии