• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 25 июня 14:39

Самарқандда ҳайдовчилик гувоҳномаси бўлмаган йигит маҳалла кўчасида 130 км/соат тезликда ҳаракатлангани аниқланди

Самарқанд вилоятининг Ургут туманида ҳайдовчилик ҳуқуқига эга бўлмаган йигит маҳалла ҳудудида автомобилни юқори тезликда бошқаргани учун жавобгарликка тортилди.

488
0
Видеодан кадр

Ижтимоий тармоқларда тарқалган видеода Cobalt русумли автомобиль маҳалланинг тор кўчасида катта тезликда ҳаракатланаётгани акс этган. Кадрлардан кўринишича, транспорт воситасининг тезлиги тахминан 130 км/соатга етган. Йўлнинг ҳар икки томонида турар жой уйлари жойлашган.

Вилоят ЙҲХББ маълум қилишича, ҳуқуқбузарни аниқлаш қийин бўлмаган. Чунки унинг дўстлари қоидабузарлик акс этган видеони ўз ижтимоий тармоқ саҳифаларига жойлаштирган.

Текширув давомида автомобилни бошқарган шахснинг ҳайдовчилик гувоҳномаси йўқлиги маълум бўлди.

Унга нисбатан Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодекснинг 135-моддаси (ҳайдовчилик ҳуқуқини тасдиқловчи ҳужжатларсиз транспорт воситасини бошқариш) ҳамда 128-3-моддаси (белгиланган тезликни ошириш) бўйича маъмурий баённомалар расмийлаштирилди.

Тўпланган ҳужжатлар қонуний чора кўриш учун судга юборилган.

488
0

Комментарии