• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 24 июня 13:21

Тошкентда 10 минг долларлик қалбаки валюта сотган шахс қўлга олинди

У қалбаки 100 долларлик купюралардан иборат 10 минг долларни ҳақиқий 6,5 минг долларга сотган.

34
0
Прокуратура департаменти

Бош прокуратура ҳузуридаги Департаментнинг Тошкент шаҳри бошқармаси ходимлари томонидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар билан ҳамкорликда ўтказилган тезкор тадбирда қалбаки хорижий валютани муомалага киритишга уринишга чек қўйилди.

Хусусан, фуқаро А.А. фуқаро Р.З.га 100 долларлик купюралардан иборат 10 минг АҚШ доллари миқдоридаги қалбаки пулларни ҳақиқий 6,5 минг доллар эвазига сотган вақтида ушланди.

Мазкур ҳолат юзасидан Жиноят кодексининг 176-моддаси (Қалбаки пул, акциз маркалари ёки қимматли қоғозлар тайёрлаш, ўтказиш) билан жиноят иши қўзғатилди.

Ҳозирда дастлабки тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда.

34
0

Комментарии