• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Спорт 23 июня 00:06

“Португалия ЖЧдаги энг кучли жамоалардан бири — Каннаваро

Португалияга қарши ўйин олдидан Каннаваро ва Шомуродов матбуот анжуманида иштирок этди.

560
0
uznews.uz

Жамоа бош мураббийи Фабио Каннаваро бўлажак баҳс ҳақида фикр билдириб, Португалияни жаҳон чемпионатидаги энг кучли жамоалардан бири сифатида баҳолади.

“Уларнинг қанотларда жуда кучли футболчилари, дунёнинг энг яхши ярим ҳимоя чизиқларидан бири ва футбол тарихидаги энг буюк ўйинчилардан бири бор. Бу осон ўйин бўлмайди. Аммо биз жамоа сифатида ҳаракат қилиб, меҳнат қилишимиз керак. Ижобий натижага эришишнинг ягона йўли шу”, — деди Каннаваро.

Жамоа сардори Элдор Шомуродов эса асосий эътибор эртанги учрашувга қаратилганини таъкидлади.

“Биз рақибимизнинг биринчи турдаги натижаси ҳақида ўйламаяпмиз. Буни кейинроқ муҳокама қилиш мумкин. Ҳозир биз учун энг муҳими — эртанги баҳс”, — деди Шомуродов.

560
0

Комментарии