• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июня 22:43

“Мундиалда кучли жамоа бўлиб эсда қоламиз” — Абдуқодир Ҳусанов

У Европа клублари ва скаутларининг ўзбекистонлик футболчиларга қизиқиши ортиб бораётганини ҳақида гапирди.

240
0
UFA

Ўзбекистон миллий терма жамоаси ҳимоячиси Абдуқодир Ҳусанов ўзбек футболидаги юксалиш ва Жаҳон чемпионатига чиқиш таассуротлари ҳақида фикр билдирди.

Унинг таъкидлашича, сўнгги йилларда Ўзбекистонда футбол жадал ривожланмоқда ва бунда давлат томонидан кўрсатилаётган эътибор муҳим омил бўлган.

“Бу бизнинг илк Жаҳон чемпионатимиз. Бу ҳис-туйғуларни сўз билан ифодалаш қийин. Юрак бошқача уради, ҳаяжон жуда катта”, — деди футболчи.

Шунингдек, у Европа клублари ва скаутларининг ўзбекистонлик футболчиларга қизиқиши ортиб бораётганини қайд этди. Футболчи болаликдан Англияда, айниқса топ-клублардан бирида ўйнашни орзу қилганини ва ҳозирча фаолияти режа асосида давом этаётганини айтди.

“Бу ҳали бошланиши. Келажакда Ўзбекистон футболини янада юқори даражада танитишни истаймиз. Яқин йилларда яна кўплаб ёш футболчилар Европа чемпионатларида ўйнашига ишонаман”, — деди у.

Футболчи муваффақиятнинг асосий омилларидан бири сифатида тартиб-интизомни кўрсатди. У, шунингдек, тўрт йилдан кейин бўлиб ўтадиган навбатдаги Жаҳон чемпионатига ҳам йўлланма олиш мақсад эканини таъкидлади.

“Бугун ёшлар бизга қараб мотивация оляпти. Ҳаммада ишонч ва интилиш бор. Ўйлайманки, Ўзбекистон кучли жамоа сифатида эсда қолади”, — дея фикрларини якунлади футболчи.

240
0

Комментарии