• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июня 17:58

Тошкентда автобуслар учун ажратилган йўлакни умумий транспорт оқимидан ажратиб турувчи делиниаторлар ўрнатилмоқда

Тошкент шаҳрида автобуслар учун махсус йўлакни бошқа транспорт оқимидан ажратиб турувчи делиниаторлар (жисмоний ажратгичлар) ўрнатиш ишлари бошланди.

326
0
t.me/codd_tashkent

Бу турдаги инфратузилма элементлари «Фурқат кўчаси»дан «Ислам Каримов кўчаси»гача бўлган ҳудудда, «Халқлар дўстлиги саройи» атрофида жойлаштирилган. Ушбу йўлакда аввал «А» тоифасидаги махсус чизиқ чизилган, энди эса делиниаторлар ўрнатилиб, автобус йўлаги чегаралари янада аниқ кўринмоқда.

Маълум қилинишича, бу тизим автобуслар ҳаракатини барқарорлаштириш, тирбандлик пайтида кечикишларни камайтириш ва йўл ҳаракати қоидаларига риоя қилишни яхшилашга хизмат қилади. Делиниаторлар бошқа транспорт воситаларининг автобус йўлагига кириб кетишини чеклайди, ноаниқ перестроениеларни камайтиради ва ҳайдовчилар учун йўлни яхшироқ кўринишга келтиради.

Бундай амалиёт АҚШ, Испания, Буюк Британия, Сингапур ва Австралия каби кўплаб мамлакатларда ҳам қўлланилади.

Жорий йил якунига қадар Тошкентда 30 дан ортиқ кўчада «А» тоифали автобус йўлаклари ташкил этилиши режалаштирилган. Бу йўлакларда босқичма-босқич делиниаторлар ва жамоат транспорти самарадорлигини оширишга қаратилган бошқа инфратузилма элементлари ўрнатилади.

326
0

Комментарии