• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июня 14:34

Сурхондарёда сел оқими Ўзбекистон ва Тожикистонни боғловчи кўприкка зарар етказди

Ҳодиса сабабли кўприк орқали транспорт ҳаракати вақтинча тўхтатилди. Мутахассисларнинг дастлабки баҳосига кўра, кучли ёғингарчилик оқибатида дарё суви сатҳи ва оқим тезлигининг кескин ошиши кўприк таянчларига катта босим тушишига сабаб бўлган.

55
0
uznews.uz

Сариосиё тумани ҳокимлиги матбуот хизмати маълум қилишича, 21 июнь куни соат 20:30–20:45 оралиғида тоғли ҳудудларда кузатилган кучли ёғингарчилик натижасида Обизаранг дарёсида сув сатҳи кескин кўтарилиб, сел оқими юзага келган.

Оқибатда «Анорзор» маҳалласи ҳудудида, Бишкек — Душанбе — Термиз халқаро М-41 автомобиль йўлининг 1449-километрида жойлашган Обизаранг дарёси устидан ўтувчи кўприкка зарар етган.

Маълум қилинишича, мазкур кўприк 1977 йилда қурилган бўлиб, узунлиги 54,7 метрни ташкил этади. У Ўзбекистон ва Тожикистонни боғлаб турувчи муҳим транспорт иншоотларидан бири ҳисобланади. Кўприкдан ҳар соат ўртача 600–800 та транспорт воситаси ҳаракатланади.

Дастлабки хулосаларга кўра, иншоотнинг шикастланишига кучли ёғингарчилик туфайли дарёда сув сатҳи ва оқим тезлигининг кескин ошиши сабаб бўлган.

Фуқаролар ва транспорт воситалари хавфсизлигини таъминлаш мақсадида кўприк орқали ҳаракат вақтинча чекланган. Ҳозирда транспорт оқими Узун туманидаги «Дўстлик», «Янги йўл» ва «Қорашиқ» маҳаллалари орқали айланма йўналишга йўналтирилган.

Ҳодиса жойида Сурхондарё вилояти ва туман раҳбарияти, Автомобиль йўллари қўмитасининг вилоят бошқармаси вакиллари ҳамда соҳавий мутахассислар иш олиб бормоқда.

Айни пайтда кўприкнинг техник ҳолати ўрганилиб, етказилган зарар кўлами баҳоланмоқда ва транспорт қатновини тиклаш бўйича муҳандислик ечимлари ишлаб чиқилмоқда.

55
0

Комментарии