• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 22 июня 14:12

Тошкент вилоятида Бўзсув каналига икки бола тушиб кетди: бири топилди, иккинчиси қидирилмоқда

Беш кун аввал 10 ва 8 ёшли икки бола эҳтиётсизлик оқибатида Бўзсув каналига тушиб кетган. 21 июнь куни улардан бирининг жасади топилган, иккинчи болани қидириш ишлари давом этмоқда.

610
0
Архив фото

Бўстонлиқ туманида икки бола иштирокида бахтсиз ҳодиса содир бўлган.

Тошкент вилояти ФВБ Бош бошқармаси маълумотига кўра, жорий йил 17 июнь куни «Обод» маҳалласида 2016 ва 2018 йилларда туғилган К.Й. ва К.Б. номли икки бола эҳтиётсизлик сабабли Бўзсув каналига тушиб кетган.

Қидирув-қутқарув ишлари ўша куннинг ўзида бошланган. 21 июнь куни ғаввос-қутқарувчилар сувдан бир боланинг жасадини топган. Иккинчи болани қидириш ишлари ҳозир ҳам давом этмоқда.

610
0

Комментарии