• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 20 июня 19:37

Тошкент автобусларида ҳарорат режимига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилди

Йўловчиларга ёз мавсумида қулай хизмат кўрсатишни таъминлаш мақсадида транспорт вазири томонидан тегишли топшириқ берилди.

337
0
uznews.uz

Тошкент шаҳридаги автобус йўналишларида ташувчилар томонидан брутто-шартнома асосида белгиланган сифат мезонларига риоя этилиши устидан назорат кучайтирилди. Бу ҳақда Транспорт вазирлиги матбуот хизмати маълум қилди.

Қайд этилишича, ташқи ҳаво ҳарорати +28 даражадан юқори бўлганда автобус ва электробуслар салонида совитиш тизимлари ишлаши шарт. Бунда салон ичидаги ҳарорат +26 даража даражасида сақланиши лозим.

Шунингдек, транспорт вазирининг тегишли топшириғига асосан, Тошкент шаҳар транспорт ва йўл-транспорт инфратузилмасини ривожлантириш бош бошқармаси бошлиғи ҳамда “Тошшаҳартрансхизмат” АЖ бошқаруви раиси бошчилигидаги ишчи гуруҳ йўналишларга чиқиб, мазкур талаблар бажарилишини назорат қилмоқда.

Эслатиб ўтамиз, пойтахт автобусларида кондиционерлар босқичма-босқич жорий йилнинг 7-май кунидан бошлаб ёқила бошлаган эди.

337
0

Комментарии