• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Реклама 20 июня 14:06

«Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон ва Португалия учрашувининг намойиши бўлиб ўтади

23 июнь куни «Бунёдкор» стадионида Ўзбекистон ва Португалия терма жамоалари ўртасидаги учрашувнинг кенг кўламли оммавий томошаси ташкил этилади. Меҳмонлар учун улкан экран, концерт ва кўнгилочар дастурлар, фудкорт ҳамда Yandex Uzbekistan сервисларидан совғалар тақдим этиладиган турли машғулотларни ўз ичига олган фан-зона тайёрланади. Барча ташриф буюрувчилар учун кириш бепул бўлади.

972
0
uznews.uz

Тадбир ташкилотчилари — Ёшлар ишлари агентлиги ва Тошкент шаҳар ҳокимлиги. Расмий ҳомий — Yandex Go.

Фан-зона соат 19:30 да ўз фаолиятини бошлайди. Соат 22:00 да старт оладиган ўйин трансляциясига қадар меҳмонларни бой ва қизиқарли кўнгилочар дастур кутади. Стадион ҳудудида Yandex Go Taomlar, Lavka ва Yandex Plus сервисларининг тематик майдонлари, шунингдек, фудкорт, интерактив зоналар, танловлар ва мухлислар учун совринли ўйинлар фаолият юритади. Кеча давомида байрамона муҳитни сунъий интеллект ёрдамчиси Алиса қўллаб-қувватлайди.

Мусиқий дастурда Ўзбекистоннинг машҳур санъаткорлари — Райҳон, Шоҳрух, Шоҳруххон, Абока, шунингдек, Yandex Music нинг ёш ижодкорларни қўллаб-қувватлашга қаратилган янги Uchqun лойиҳаси доирасида ўзбек рап саҳнасининг ёрқин вакиллари иштирок этади.

«Бунёдкор» стадионидаги фан-зона минглаб мухлисларни бир жойга жамлаб, уларга миллий терма жамоани биргаликда қўллаб-қувватлаш ва жаҳон чемпионатининг энг кутилган учрашувларидан бири ҳиссиётларини баҳам кўриш имкониятини яратади.

Реклама ҳуқуқи асосида

972
0

Комментарии