• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июня 17:04

Жиззахда дам олиш масканига сел келди: 32 нафар дам олувчи эвакуация қилинди — видео

18 июнь куни Жиззах вилоятининг Бахмал туманида кучли ва узоқ давом этган ёмғирлар оқибатида тоғли ва тоғолди ҳудудларда сел оқими юзага келди.

162
0
Видеодан кадр

Маълум қилинишича, сел оқими Жум-Жум қишлоғи ҳудудидан ўтувчи тоғ сойи ўзани бўйлаб ҳаракатланган. Ҳодиса вақтида «Жум-Жумсой» дам олиш масканида 32 нафар фуқаро бўлган. Сел оқими шунингдек, «Нушкент» маҳалласи ҳудудидан ҳам ўтиб, табиий ўзан бўйлаб пастликка қараб ҳаракатланган.

Фавқулодда вазиятлар хизмати ходимларининг тезкор ҳаракатлари натижасида барча дам олувчилар хавфсиз ҳудудга эвакуация қилинган. Ҳодиса оқибатида жабрланганлар ва ҳалок бўлганлар йўқ.

Турар жойлар, чорва моллари ҳамда биноларга зарар етмаган.

Вилоят ФВБ маълумотига кўра, сел оқими «Жум-Жумсой» дам олиш масканига олиб борувчи кўприкни ювиб кетиб, қисман вайрон қилган. Шунингдек, сел йўлида қолган икки дона Damas ва бир дона Gentra автомашинасига шикаст етган.

Ҳозирда табиий офат оқибатларини бартараф этиш ишлари олиб борилмоқда. Ҳудудда ҳаракат ва инфратузилма фаолияти босқичма-босқич тикланмоқда.

162
0

Комментарии