• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июня 13:15

Фарғонада Миграция агентлиги филиали собиқ ходими фуқароларни алдаб, 90 минг доллар олгани аниқланди

Фарғона вилоятида Миграция агентлиги филиалининг собиқ раҳбари фуқароларни Жанубий Кореяда ишга жойлаштириш ва имтиҳонлардан муваффақиятли ўтказишни ваъда қилиб, 8 нафар фуқародан 90 минг доллар олган.

274
0
Иллюстрация

Шунингдек, республиканинг яна бешта вилоятида ҳам шундай фирибгарлик ҳолатлари аниқланган.

Хусусан:

· Наманган вилоятининг Янгиқўрғон туманида икки нафар шахс 22 нафар фуқарони Жанубий Кореяга ишга жўнатиш ваъдаси билан 34,2 минг доллар ва 79,3 млн сўм олган; · Жиззах вилоятида аввал судланган И. А. 6 нафар фуқарони ишга жойлаштириш баҳонасида 32,2 минг доллар талаб қилган; · Гулистонда Х. Х. 6 нафар фуқарони ишга жўнатиш ваъдаси билан 19 минг доллар олган; · Самарқандда З. М. бир фуқарони ишга жойлаштириш учун 12,5 минг доллар олган; · Фарғона туманида А. К. фуқарони Кореяга юбориш ваъдаси билан 10 минг доллар олган; · Жиззах вилоятида Р. А. 7 минг доллар олган; · Ғиждувон туманида Б. И. 5,6 минг доллар олган; · Фариш туманида И. Х. 4 минг доллар олган.

Барча ҳолатлар бўйича жиноят ишлари қўзғатилган, тергов ҳаракатлари давом этмоқда.

274
0

Комментарии