• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 19 июня 12:06

Ўзбекистонда талабалар сони 1,5 миллиондан ошди: кўпроқ қизлар ўқимоқда

Жами талабаларнинг 782,9 минг нафари аёллар, 752,1 минг нафари эса эркаклар ҳиссасига тўғри келади.

89
0
urdu.uz

Миллий статистика қўмитаси маълумотларига кўра, 2025/2026 ўқув йили бошида Ўзбекистондаги олий таълим ташкилотларида таҳсил олаётган талабалар сони 1 миллион 535 минг нафарни ташкил этди. 

Бу кўрсаткич 2024/2025 ўқув йилига нисбатан 102,2 минг нафарга ёки 7,1 фоизга кўпайган. Жами талабаларнинг 782,9 минг нафари аёллар, 752,1 минг нафари эса эркаклар ҳиссасига тўғри келади.

Сўнгги йилларда олий таълим муассасаларида таҳсил олаётган талабалар сони барқарор ўсишни намоён этмоқда.

Хусусан, 2021/2022 ўқув йилида бу кўрсаткич 808,4 минг нафарни ташкил этган бўлса, 2022/2023 ўқув йилида 1 миллион 42,1 минг нафарга, 2023/2024 ўқув йилида 1 миллион 314,5 минг нафарга, 2024/2025 ўқув йилида эса 1 миллион 432,8 минг нафарга етган.

2025/2026 ўқув йилига келиб талабалар сони илк бор 1,5 миллион нафардан ошди.

89
0

Комментарии