• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Назначения 18 июня 20:38

Президентликка собиқ номзод Робахон Маҳмудова Олий суднинг янги раиси бўлди

Олий Мажлис Сенати Робахон Маҳмудовани беш йил муддатга Олий суд раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилди.

404
0
uznews.uz

Президент Олий Мажлис Сенатига Маҳмудова Робахон Анваровнани Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайлаш тўғрисида тақдимнома киритди.

Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида мазкур масала кўриб чиқилиб, Робахон Маҳмудовани муддатсиз муддатга судьялик лавозимига, беш йил муддатга эса Ўзбекистон Олий суди раиси лавозимига сайлаш тўғрисида қарор қабул қилинди.

Ушбу тайинловга қадар Робахон Маҳмудова 2024 йил январидан буён "Адолат" социал-демократик партиясини бошқариб келаётган эди.

Шунингдек, у 2023 йилги навбатдан ташқари президентлик сайловида "Адолат" партиясидан давлат раҳбари лавозимига номзод сифатида кўрсатилган эди.

Овоз бериш натижаларига кўра, Робахон Маҳмудова 4,43 фоиз овоз тўплади.

404
0

Комментарии