• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июня 20:11

Олий суд раиси Бахтиёр Исломов лавозимини тарк этди

Олий Мажлис Сенати лавозимидан озод этиш тўғрисидаги тегишли тақдимномани қабул қилди.

343
0
uznews.uz

Ўзбекистон президенти Шавкат Мирзиёев Олий Мажлис Сенатига Бахтиёр Жаҳонгирович Исламовни Олий суд раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида тақдимнома киритди.

18 июнь куни Олий Мажлис Сенати Кенгашининг мажлисида Ўзбекистон Республикаси Олий суди таркибига ўзгартиришлар киритиш тўғрисидаги масала кўриб чиқилди.

Олий Мажлис Сенати Кенгаши Исломов Бахтиёр Жаҳонгировични Ўзбекистон Республикаси Олий суди раиси лавозимидан озод этиш тўғрисида қарор қабул қилди.

Эслатиб ўтамиз, Бахтиёр Исломов 2022 йил августидан буён Олий судга раҳбарлик қилган. Бунгача у давлат раҳбарининг ҳуқуқни муҳофаза қилувчи ва назорат органлари фаолиятини мувофиқлаштириш масалалари бўйича маслаҳатчиси лавозимида ишлаган.

343
0

Комментарии