• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 18 июня 12:57

Хоразмда пулни йиртиб, рақсга тушган эркак 15 суткага қамалди

Аввалроқ ижтимоий тармоқларда бир эркакнинг 2 минг сўмлик пулни омма олдида бўлакларга бўлиб, рақсга тушгани акс этган видео кенг тарқалган эди.

1216
0
Видеодан кадр

Ҳолат юзасидан ҳуқуқни муҳофаза қилувчи органлар томонидан суриштирув ишлари олиб борилиб, қонунбузарга нисбатан тегишли чора кўрилди. Бу ҳақда Хоразм вилояти ИИБ матбуот хизмати UzNews.uz’га маълум қилди.

Қайд этилишича, мазкур шахснинг иши Хива шаҳар жиноят ишлари судида кўриб чиқилган. Суд қарорига кўра, унга нисбатан Ўзбекистон Республикаси Маъмурий жавобгарлик тўғрисидаги кодексининг 183-моддаси қўлланилди.
Натижада ҳуқуқбузар 15 сутка муддатга маъмурий қамоқ жазосига ҳукм қилинди.

Эслатиб ўтамиз, видеода эркак миллий валюта — 2 минг сўмлик банкнотани йиртиб ташлаб, унинг бўлаклари билан рақсга тушгани акс этган бўлиб, мазкур ҳолат ижтимоий тармоқ фойдаланувчилари ўртасида кенг муҳокамаларга сабаб бўлган эди.

1216
0

Комментарии