• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 17 июня 11:14

Тошкент халқаро молия маркази иштирокчилари 50 йилга айрим солиқлардан озод этилади

Тошкент халқаро инвестиция форумида Президент Шавкат Мирзиёев Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш бўйича режаларни маълум қилди. Унга кўра, марказ иштирокчилари учун бир қатор солиқ ва божхона имтиёзлари жорий этилади.

37
0

17 июнь куни Тошкентда бўлиб ўтаётган Бешинчи Тошкент халқаро инвестиция форумининг ялпи мажлисида давлат раҳбари мамлакатда инвестиция муҳитини янада яхшилаш ва инвесторлар учун ҳуқуқий кафолатларни кучайтириш чоралари ҳақида сўз юритди.

Президентнинг таъкидлашича, жорий йил март ойидан бошлаб Тошкент халқаро молия марказини ташкил этиш ишлари бошланган. Марказ фаолиятининг ҳуқуқий асослари алоҳида конституциявий қонун билан мустаҳкамланади.

Янги марказ иштирокчилари учун жозибадор солиқ тизими яратилади. Хусусан, фойда солиғи, қўшилган қиймат солиғи (ҚҚС), мол-мулк солиғи ҳамда божхона божлари ставкалари 0 фоиз этиб белгиланади.

Шунингдек, инвесторларга капиталнинг эркин ҳаракати ва ҳисоб-китобларни исталган валютада амалга ошириш кафолатланади. Марказ ҳудудида молиявий технологиялар, рақамли активлар ва “яшил” молиялаштириш учун замонавий экотизим шакллантирилиши режалаштирилган.

Тошкент халқаро молия марказида мустақил молиявий регулятор ҳам ташкил этилади. У норматив-ҳуқуқий ҳужжатларни қабул қилиш ваколатига эга бўлади.

Давлат раҳбари маълум қилишича, ушбу имтиёзлар дастлабки босқичда 50 йил муддатга жорий этилади.

Бу йилги Тошкент халқаро инвестиция форумида дунёнинг 100 мамлакатидан қарийб 4 минг нафар хорижий меҳмон иштирок этмоқда. Президент сўнгги йилларда Ўзбекистон иқтисодиётига 150 миллиард доллардан ортиқ хорижий инвестициялар жалб қилинганини, шундан 123 миллиард доллари охирги беш йил ҳиссасига тўғри келишини қайд этди.

37
0

Комментарии