• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 16 июня 23:01

Тошкентда Lacetti ва BYD иштирокидаги ЙТҲда 3 киши ҳалок бўлди

Lacetti ҳайдовчиси ва икки нафар йўловчиси воқеа жойида вафот этди. Иккинчи автомобилни эса 16 ёшли ўсмир бошқарган.

510
0
Видеодан кадр

16 июнь куни соат тахминан 03:10 ларда Учтепа туманидаги Тошкент ҳалқа автомобиль йўлида икки автомобил иштирокида йўл-транспорт ҳодисаси содир бўлди.

Дастлабки маълумотларга кўра, Lacetti автомобилини бошқариб келаётган 2002 йилда туғилган ҳайдовчи чорраҳада кескин чапга бурилиш ҳаракатини амалга ошираётган вақтда қарши йўналиш бўйлаб ҳаракатланаётган BYD автомобили билан тўқнашган.

Аниқланишича, BYD автомобилини ҳайдовчилик гувоҳномасига эга бўлмаган 2010 йилда туғилган ўсмир бошқарган. Гувоҳларнинг айтишича, автомобиль юқори тезликда ҳаракатланган. Тўқнашув оқибатида BYD жамоат транспорти бекатига ҳам шикаст етказган.

Йўл-транспорт ҳодисаси натижасида Lacetti ҳайдовчиси ҳамда 1999 ва 2004 йилларда туғилган икки нафар йўловчи ҳалок бўлган.

Мазкур ҳолат юзасидан Ўзбекистон Республикаси Жиноят кодексининг 266-моддаси 2-қисми билан жиноят иши қўзғатилган.

Ҳозирда тергов ҳаракатлари олиб борилмоқда. Ҳодисанинг барча ҳолатлари, жумладан, автомобилнинг қарши йўлакка чиқиб кетиш сабаблари ва вояга етмаган шахс томонидан транспорт воситасини бошқариш ҳолати ўрганилмоқда.

510
0

Комментарии