• 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Ру
  • 12 102 сум
    53
  • 13 812 сум
    70.13
  • 154 сум
    0.87
  • БРВ
    412 000 сум
  • МРОТ
    1 271 000 сум
Общество 15 июня 10:51

30 йилдан ошган автомобиллар учун йилига 12 млн сўмдан ортиқ тўлов жорий қилиниши мумкин

Экология ва иқлим ўзгариши қўмитаси 2027 йилдан бошлаб эски автомобиллар эгалари учун экологик компенсация жорий этишни назарда тутувчи президент қарори лойиҳасини ишлаб чиқди.

345
0
flickr.com / Kim L

Жамоатчилик муҳокамасига хизмат муддатини ўтаб бўлган транспорт воситаларини утилизация қилиш ва уларнинг қисмларини қайта ишлаш тизимини яратишга оид қарор лойиҳаси қўйилди.

Ҳужжатга кўра, 2027 йил 1 январдан бошлаб ишлаб чиқарилганига 30 йил ва ундан ортиқ вақт бўлган автомобиллар эгалари ҳар йили 30 БҲМ миқдорида (12,36 млн сўм) экологик компенсация тўлаши керак бўлади.

Лойиҳада эски транспорт воситаларини утилизация қилиш тизимини босқичма-босқич жорий этиш ҳам назарда тутилган. Биринчи босқичда талаблар енгил автомобилларга татбиқ этилади. 2027 йилдан микроавтобуслар, автобуслар ва юк ташувчи транспорт воситаларига, 2030 йилдан эса барча турдаги ғилдиракли транспорт воситаларига нисбатан қўлланилиши режалаштирилган.

Шунингдек, экологик жиҳатдан зарарли деб топилган автомобилларни эксплуатация қилиш ва қайта рўйхатдан ўтказишни тақиқлаш таклиф этилмоқда. Бундай транспорт воситалари давлат рўйхатидан чиқарилади. Фақат антиквар мақомига эга автомобиллар учун истисно кўзда тутилган.

Ҳужжатда қайд этилишича, мазкур ташаббус экологик вазиятни яхшилаш, атмосферага чиқарилаётган зарарли чиқиндилар ҳажмини қисқартириш ҳамда автомобиль чиқиндиларини қайта ишлашнинг самарали тизимини шакллантиришга қаратилган.

Айни пайтда лойиҳа жамоатчилик ўртасида қизғин муҳокамаларга сабаб бўлмоқда. Муҳокама иштирокчилари йиллик тўлов жорий этилиши эски автомобиллар эгалари учун жиддий молиявий юк бўлиши мумкинлигини таъкидламоқда. Уларга кўра, бундай фуқароларнинг аксарияти замонавийроқ транспорт воситасини сотиб олиш имкониятига эга эмас.

Лойиҳа муҳокамаси жорий йилнинг 28 июнига қадар давом этади.

345
0

Комментарии